Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди
Ушбу чегара пунктини кесиб ўтмоқчи бўлган икки давлат фуқаролардан йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ишини тўхтатди. Бу ҳақда Қозоғистон Хавфсизлик хизмати (КНБ) чегара хизмати баёнотига асосланиб Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
“Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб ахборот тизимидаги носозликлар туфайли «Даут-ата» – «Тажен» автомобиль йўлидаги чегара ўтказиш пунктидан одамлар, транспорт воситалари ва товарларнинг ўтказиш вақтинча чекланган.
Шунингдек, «Каракалпакия» – «Бейнеу» йўналишида темир йўл қатновини ҳам вақтинча тўхтатишни режалаштирган», – дейилади хабарда.
Шу муносабат билан чегара пунктларини кесиб ўтмоқчи бўлган икки давлат фуқароларидан йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.