Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо топ-клублар кузатмоқда
Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги фаолиятидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик ҳужумчига жамоа муҳити ҳам, ўйин услуби ҳам ёқаётгани қайд этилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен атрофида қизиқиш билдиришни кўзламоқда. Ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар бошланганича йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер бўйича ҳал қилувчи омил — Осимҳеннинг шахсий қарори бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали 27 ёшли форварднинг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.