ПСЖ Франция чемпионатида "Ренн"ни тор-мор этди (видео)
ПСЖ Франция чемпионатининг 15-турида "Ренн" жамоасини Париждаги уй учрашувида 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбон жамоа айниқса иккинчи бўлимда тўлиқ устунликни қўлга олди.
Парижликлар тезда ташаббусни қўлга олиб, "Ренн" ҳимоясининг ўнг қанотидан муваффақиятли фойдаланишди. Улар қисқа узатмалар билан рақиб жарима майдонини босим остида ушлаб турди.
Кўп ўтмай Хвича Кварацхелия қанотдан марказга ўтиб, икки ҳимоячини алдаб ўтди ва яқин бурчакка аниқ зарба йўллади. Бу гол ПСЖ устунлигини оширди ва "Ренн"ни орқага чекинишга мажбур қилди.
Бир неча дақиқадан сўнг Сенни Майулу ҳисобни икки баробарга оширди. Баркола жарима майдонига ёриб кириб, ҳужумчини аниқ узатма билан таъминлади.
Майулу узоқ бурчакка зарба бериб, гол киритди. "Ренн" қанотлардан ҳужум қилишга ҳаракат қилди, бироқ хавфли вазиятлар кам яратилди.
Парижликлар ҳимояси ишончли ўйнаб, рақибни дарвозадан узоқ тутишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ПСЖ ўйинни назорат қилишда давом этди.
Хвича яна бир гол урди. Тезкор комбинация якунланиб, у тўпни дарвозанинг тепага яқин бурчага йўллади.
Мезбонлар амалга оширган ўзгаришлар босимни кучайтириб, тўртинчи голга олиб келди. Ибраим Мбае қанотда тўпни қабул қилиб, марказга ўтди ва уни узоқ бурчакка аниқ зарба билан жойлади.
Якуний гол Гонсало Рамос томонидан киритилди. У Дембеле узатмасидан кейин қарши ҳужумни якунлаб, яқин бурчакка зарба берди.
"Ренн" ўйинчиси Жакенинг майдондан четлатилиши рақибни янада қийин аҳволга солиб қўйди ва ўйиннинг натижасини ўзгартиришга имконият бермади.
ПСЖ – Ренн 5:0
Голлар: Хвича 28, 67, Маюлу 39, Мбайе 88, Рамуш 90+2
ПСЖ – Сафонов, Эрнандес, Пачо, Маркинос, Заир-Эмери, Витиня (Руиз, 71), Маюлу, Ли Канг Ин (Дембеле, 64), Невеш (Мбайе, 80, Хвица (Рамуш, 71), Барколя.
Ренн – Самба, Боудлал, Жаке, Брассе, Франковски, Камара (Блас, 82), Ронже, Сиссе, Тамари, Лепаул, Эмболо (Мейте, 82)