БАТЭ - "Динамо Брест" баҳсида Шаҳбоз Умаров қандай ҳаракат қилди? (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун Беларусь Олий лигасида 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси бу тур сафарда Брестнинг "Динамо" клубига қарши баҳс олиб борди. Қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Умаров 84 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва 1 та сариқ карточка олди. Шу тариқа, борисовликлар мавсумда илк бор очко йўқотишди.