Ижтимоий аҳволи оғир аёлларга 2019 йилда 2010та уй берилади
Расмийнинг айтишича, уй нархининг 25 фоизини Хотин-қизлар қўмитаси беради. Қолган 75 фоизини уй олган аёллар Марказий банкнинг имтиёзли кредити асосида 20 йил давомида тўлаб боради.
“Эҳтиёжманд аёллар рўйхати Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда мутасадди раҳбарларнинг тавсияларига кўра шакллантирилади”, дейилади хабарда.
Расмий маълумотларда айтилишича, ижтимоий аҳволи оғир бўлган аёлларга 2018 йилда 1576 та, 2017 йилда 1237 та уй қуриб берилган.