Tesla ишчилари сонини 7 фоизга қисқартиради
2019 йилнинг биринчи чорагида оз бўлса-да даромад қилишга уринаëтган Tesla¸ Маскнинг айтишича¸ ўтган йил ишчилари сонини 30 фоизга оширган¸ аммо ҳозирда уларнинг ҳаммасини сақлаб қолишга қурби етмайди.
45 минг одамга иш берган Teslaдаги қисқартиш оқибатида 3150 одамнинг ишдан бўшатилиши кутилмоқда.
2018 йилда ширкат 245 000 донадан кўпроқ машина ишлаб чиқарган. Уч йил аввал Tesla 2018 йилдан бошлаб 500 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режасини эълон қилган эди.