Тошкент расмийлари Faceboок ва Youtubeнинг Ўзбекистонда ëпилганини яна инкор қилди
18 январь куни kun.uz сайти иқтибос келтирган вазирлик вакиллари ўзбекистонликлар дуч келаëтган муаммо учун масъулиятни билвосита Faceboок ва Youtube томонга қўйган.
Айтилишича¸ бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги Facebook маъмурияти билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўраб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган”.
«Ушбу масала юзасидан мамлакатнинг чет элдаги элчихоналари орқали кўмак кўрсатилмоқда», – деган Kun.uzнинг аноним манбаси.