«The cover up» кўрсатувига ҳакамликка келган Шоҳруҳхон қоғоздан самолёт ясаб ўтирди (+Видео)
«The cover up» кўрсатуви ўз мухлисига эга кўрсатувлардан. Унга чақирилган меҳмонлар ҳам, иштирокчилар ҳам ўз обрў ва ҳурматига эга инсонлардан. Бироқ бу гал меҳмон сифатида чақирилган қўшиқчи Шоҳруҳхон иштирокчиларга мутлақо беписанд муомалада бўлди.
Ижрони баҳолаши керак бўлган хонанда бамайлихотир қоғоздан самолёт ясаб ўтирди. Сал қолса, учирарди ҳам.
Лекин иштирокчининг ижроси ҳам шунга яраша жуда сифатсиз экан. Беписанд ижрога беписанд муомала! Занжир реакцияси.