ОЧЛ. Одил Аҳмедов жамоаси кейинги босқичга йўл олди (+фото)
Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич сўнгги тур баҳсида Одил Аҳмедов ҳаракат қилаётган «Шанхай СИПГ» (Хитой) клуби ўз уйида «Ульсан Ҳюндаи» (Япония) билан тўқнаш келди.
Учрашувда хитойликлар йирик ҳисобда (5:0) зафар қучиб, гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Ўзбекистон МТЖ сардори Аҳмедов жамоадоши Ли Шенглонгга аниқ пас бериши натижасида «Шанхай СИПГ»нинг учинчи голи юзага келди. Шунингдек, ўйин давомида бразилиялик Оскар ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди.
Айтиш жоизки, мазкур гуруҳдан Хитой жамоаси билан биргаликда «Ульсан Ҳюндаи» ҳам ним чорак финал масаласини ижобий ҳал этди.