Энг кам иш ҳақи атамаси расмий муомаладан чиқарилди
Унга кўра¸ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори атамаси ўрнига янги атама ва миқдорлар муомалага киритилади.
Расмий матбуот хабар қилган бу фармонга кўра¸ Ўзбекистонда “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм; базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм” қилиб белгиланган.