Тошкентда босқинчилик қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди
19 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи С.Г., С.М. ва муқаддам судланган Ж.М.лар фуқаро С.Г.нинг уйига бостириб киришган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Босқинчилар С.Г.нинг турмуш ўртоғи ҳамда қизини қўрқитиб, пул талаб қилаётган вақтида уйда кўтарилган шовқинни эшитиб, уларнинг олдига қўшниси А.Ё. ёрдамга келган.
Босқинчилар А.Ё.га жароҳат етказмоқчи бўлишганида, у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босқинчилардан бирига тан жароҳатиетказган, шундан сўнг босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида уччала босқинчи ҳам қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.