Америкалик врачлар беморни тирилтириш ниятида иш бошлаб, оқибатда уни ёқиб юборишди…
Бу воқеа Американинг Техас штатига қарашли Сан-Антонио шаҳрида содир бўлди. 70 ёшли қарияни касалхонанинг жонлантириш бўлимига олиб келишганди. Юраги уришдан тўхтаган экан. Жонлантириш бўлими врачлари беморнинг юрагини ишлатиш ниятида дефибриллятордан фойдаланишганди. Бундан олдин улар палатага кислород юборадиган ускунани ўчириб қўйишмаганди. Симдан учқун сачраб кетди ва фавқулодда ёнғин юзага келди.
Бир сўз билан айтганда, ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин бўлган бемор юраги тўхтаган ҳолда қолиб кетди. Полициячилар жасадни назоратдан ўтказиш давомида танасида куйиш жароҳатлари борлигини аниқлашди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.