Саакашвили партияси Украина Олий Радасига сайловларда иштирок этади…
Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвили етакчилигидаги «Янги куч ҳаракати» партияси Олий Радага сайловларда иштирок этади. Шу ҳақда партия аъзоларидан бири Давид Сакварелидзе расман маълум қилди.
— Биз ҳам сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эгамиз, — деди у. — Бу сайловларда ўз фалсафамизни, сиёсий қарашларимизни илгари сурамиз…
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Украина янги президенти Владимир Зеленский Саакашвилига мамлакат фуқаролигини қайтариб берди. У 29 май куни Киевга учиб келди.
Саакашвили етакчилигидаги «Янги куч ҳаракати» партияси 2017 йил февралида Украинада ташкил этилган. Партия Порошенко президент сифатида фаолият юритган пайтларда мухолифатчи мақомига эга бўлган.