Ғишт цехидаги қинғирлик
“Ҳеч ким билмайди-ку” қабилида иш юритиш кишининг ўзига доимо ортиқча ташвиш келтиришини барчамиз яхши биламиз. Аммо… Қаҳрамонимиз К. А. ҳам яхши ниятлар билан хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, маҳалладошларининг оғирини енгил қилиб юрганди. Бизнеси орқасидан даромад топиб, рўзғорига ҳам барака киргани рост. Аммо ўз даромадини янада ошириш учун қинғир йўлни танлаб қўйди-да.
Бюронинг Мирзаобод туман бўлими томонидан “Йўлдошобод” маҳалласида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш корхонасида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилди.
Аниқланишича, МЧЖ директори К.А. цехдаги электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмай, таьминотчи корхона билан шартнома тузмасдан фаолият олиб борган. Хом ғишт ишлаб чиқариш цехида мавжуд 1 дона 55 квт.ли двигател, 1 дона 17 квт.ли двигател, 2 дона ҳар бири 2 квт.ли двигател,1 дона 7,5 квт.ли двигател ва 1 дона 5 квт.ли двигателлардан ноқонуний фойдаланганлиги аникланган.
Туман электр таьминоти корхонасининг қайта ҳисобига кўра, “Йўлдошобод қурилиш савдо” МЧЖ томонидан корхона манфаатларига 36 639 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.