Андижоннинг Хонободидан пиёда йўлга чиққан йигит 2 ой, 7 кунда Урганчга етди
Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, Соҳиб Ражабов йўлга чиққан Хонобод шаҳри билан Мўйноқ ораси 1700 км.ни ташкил этади. Соҳибнинг йўлга чиққанига 2 ой 7 кун бўлди.
Соҳиб йўл давомида бир неча марта тўхтаб, шифохонада даволанишига тўғри келди.
Саёҳатчи сафари давомида ўзи дуч келаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида «Пешком по Узбекистану» каналида пост қолдириб, фото ва видеолар улашиб келяпти.