КУН КУЛГИСИ…
* * *
Қиш. Совуқ. Балиқчи дарё бўйида қармоғини сувга ташлаганча бош яланг ўтирарди. Унга бақира кетишди:
— Аҳмоқ, бошингга шапкангни кийиб ол, шамоллайсан!
— Йўқ, ўтган гал шапкада ўтиргандим, дўстларим улфатчиликка чақиришганини эшитмай қолдим.
* * *
Икки балиқчи учрашиб қолишди. Бири иккинчисига деди:
— Кеча мен ўзимнинг билагимдай балиқ тутиб олдим.
— Алдама, балиқ бунақанги жундор бўлмайди.
* * *
— Эшитишимча, хотинингиз режиссёр эмиш. Тўғрими?
— Ҳа.
— Қаерда ишлаяпти?
— Уйда оилавий саҳналар қўйяпти.
* * *
Эркак ўлими олдидан яқинларини олдига чақириб улардан бирма-бир узр сўрай кетди.
— Ука, эсингдами, сени ишдан ҳайдашганди. Мен уюштиргандим, кечир! Синглим, сени махсус хизмат ходимлари судрашганди-а? Мен устингдан юмалоқ хат ёзгандим, кечир! Хотин, сени қамашмоқчи бўлишганди. Менинг айбим билан эди, кечир!.. Алвидо! Мени қандилга оёғимдан осиб қўйинглар!.. Бу охирги илтимосим…
Уни яқинлари сўраганидек, қандилга оёғидан осиб туришганди, эшик тақиллаб, ичкарига милиционерлар кириб келишди.
— Кечирасизлар, бизга ариза тушди. Сизлар мурдани қийноққа солаётган эмишсизлар!
* * *
Эр кутилмаганда сафардан қайтди. Жазман шошиб учинчи қаватдаги ўша квартиранинг балконига чиқди-да, пастга осилганча тураверди. Кўча супурувчи қараса, тушадиган эмас. Шунда жазманга қичқирди:
— Тушмайсанми?
— Йўқ.
— Унда оёғингни кўтариб тур, супуриб олай!
* * *
Эркак қўлида қурол ва кичкина қутича ушлаб кетиб борарди. Дўсти учратиб қолиб сўради:
— Қаерга кетяпсан?
— Қайнонамнинг туғилган кунига. Унга сирға совға қилмоқчиман.
— Унда нега қурол кўтариб олдинг?
— Қулоғини тешиш керак-ку!
* * *
— Айт-чи, ошна, сен ўзингни инсофли одам деб ҳисоблайсанми?
— Ҳа.
— Агар кўчада кетаётиб миллион доллар пул топиб олсанг, эгасига қайтарармидинг?
— Ҳа, агар ўша пуллар камбағал одамга тегишли бўлса.
* * *
Хотин эрига қичқира кетди:
— Мен сизга тегаётганимда, кўр, кар эканман!
— Кўрдингми, менга тегиб биратўла иккита касалликдан халос бўлибсан.
* * *
— Ўртоқ старшина, буйруғингиз бажарилди!
— Мен ҳеч қанақа буйруқ берганим йўқ.
— Менам ҳеч нарса қилмадим.
* * *
Эр уйга эрта тонгда кириб келди. Хотини уни уриша бошлаганди, қайириб ташлади.
— Мен эркин қушман, қачон истасам, ўшанда учиб келавераман.
Эртаси куни хотини эрта тонгда уйига кириб келди-да, деди:
— Мен асира қушман. Эндигина қўйиб юборишди.