АҚШДА БУТУН БОШЛИ ОИЛАНИНГ МУРДАЛАРИНИ ТОПИШДИ. 4 НАФАРИ ГЎДАКЛАР ЭДИ…
Американинг Техас штатига қарашли Сан-Антонио шаҳридаги гаражлардан бирига қўйилган автомобил салонида ёши ўттиздан ошган эр-хотин, 11 ойликдан 4 ёшгача бўлган тўрт гўдакнинг мурдалари топилди. Маълум бўлдики, оила бошлиғи ҳарбий экан. Полицияга ҳам у хизмат қиладиган ҳарбий қисм командирлари хабар берган.
Қўшниларнинг гапига кўра, бу оила яқинда кўчиб келган. Лекин ҳеч ким билан гаплашиб, танишишга улгурмаган.
Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш билан полициячилар шуғулланмоқда. Дастлабки маълумотлар шундан иборат бўлдики, оила аъзоларининг барчаси заҳарли газдан бўғилиш оқибатида ўлим топган.