Кун мобайнида COVID-19 билан касалланиш бўйича 87 та ҳолат аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларида беморларнинг 62 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида (жумладан, 1 нафари Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқаро), 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4094 нафар бемордан 3268 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 809 нафар бемордан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.