Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича маълумотлар янгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 24 нафари карантин марказларида аниқланган.
Яна 12 нафар фуқаро эса Тошкентда (3), Хоразм (3) ва Наманган (6) вилоятларида аҳоли орасида қайд этилган.
Инфекция Тошкент вилоятига хориждан чегара пост орқали кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида ҳам тасдиқланган.
Касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, инфекциясини юқтириб олган яна 4 нафар фуқаро эса Сирдарё вилоятида аниқланган.