Тошкентда аҳоли орасида COVID-19 билан касалланганлик бўйича янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 4 нафари карантин марказида, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Яна 3 нафари Тошкент вилоятига Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари, 5 нафари эса Навоий вилоятида касалланганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар.
Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 3247 нафар фуқаро соғайган.
Ҳозирда 759 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.