Добавить новость
World News

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

ИСЛОМ ОЛАМИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

Ислом олами жуда оғир жудоликка учради. Усмоний халифалиги олимлари билан бугунги кун илм аҳлини боғлашда муҳим ўрин тутган инсон, аллома Зоҳид Кавсарий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўнгги шогирди Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ 90 ёшида Истанбулда вафот этди.

Муҳаммад Амин Сирож 1931 йилда, Онадўлининг шимолидаги Токад вилоятида илм-маърифатли оилада дунёга келиб, исломий илмлар таълими буткул ман қилинган бир даврда 5-6 ёшидан бошлаб отасининг қўлида Қуръон ўрганишни бошлади.

Отаси Мустафо Афанди фарзандларига Қуръон ва араб тили ўргатгани учун 6 ой қамоқда ўтирди. Аммо жонкуяр ота болаларининг илм таҳсили тўхтамаслиги учун Муҳаммад Аминни 1940 йилдан бошлаб Марзифун вилоятига юборди. Кичкинтой толиб у ерда 3 йил илм олди. Шундан сўнг Истанбулга бориб, Фотиҳ масжиди имоми Умар Афандининг қўлида бир муддат таълим олиб, кейин Каржумак мадрасасига ўқишга кирди. У ерда шайх Сулаймон Афандининг қўлида «Саҳиҳи Бухорий»ни тамомлаб, ҳадис илмидан илк ижозани қўлга киритди.

У 1950 йилгача Истанбулда диний илмларни, хусусан, ҳадис илмини ўрганишда давом этди. У «Саҳиҳи Муслим», «Сунани Термизий», фиқҳдан «Мароқул-фалоҳ» ва бошқа бир қатор китобларни, тафсир ва ҳадисга оид энг асосий манбаларни ўқиб битиргач, илм чўққиларини забт этиш мақсадида таҳсилни Азҳари Шарифда давом эттириш учун Мисрга отланди. Бироқ, ўша пайтдаги вазият паспорт олишга имкон бермагач, ёш толиби илм мақсад сари Бағдод орқали йўлга тушди. Аммо турли сабабларга кўра ярим йўлдан ортга қайтишга мажбур бўлди. Шундан сўнг бир танишини ишга солиб, паспорт ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб, Мисрга жўнади. У ерда илм дарғаларидан ҳадис ва бошқа илмлардан таҳсилни давом эттирди ҳамда Миср, Шом ва бошқа мусулмон юртларнинг олимлари билан танишди. У Мисрда ҳамқишлоғи шайхулислом Мустафо Сабрий Афанди, имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий ва бошқалар билан танишди.

Аллома Зоҳид Кавсарий усмонийларнинг сўнгги йилларида «Фотиҳ» жомеъсида дарс берган машҳур олимлардан эди. Туркияда «Иттиҳод ва тараққиёт» партияси сиёсатда устун келиб, динга қарши кураш авжига чиқиши оқибатида юз берган бир қанча тўқнашувлардан кейин Зоҳид Кавсарий 1922 йили юртни ташлаб, Искандарияга кўчиб кетишга мажбур бўлади. У бир муддат Шом ва Миср ўртасида яшаб юради. Ниҳоят, Қоҳирада қўним топиб, архивда турк тилидаги ҳужжатларни арабчага таржима қилиш бўйича ишлай бошлайди. У киши шу аснода Ислом оламида илм аҳли ўртасида машҳур бўлган юзлаб мақолаларини ёзади, ўнлаб асарларини яратади. Унинг китоблари илмий қиймати, ўта дақиқлиги, фикрларининг мўътадиллиги ва энг муҳими – анъанавий исломий илм мактабини ўзида акс эттириши билан замондош асарлардан устун туради.

Муҳаммад Амин Сирож «Азҳар»да 7-8 йил таълим олгач, устози Алий Ҳайдар афандининг тавсияси билан Туркияга қайтди. У ерда оила қуради, 1960 йили ҳарбий хизматдан қайтгач, махсус кўрикдан кейин ҳукумат тарафидан диний раҳбарликка тайин этилади. Аммо Муҳаммад Амин ўша пайтдаги диний вазиятни яхши англагани учун бу мансабдан бош тортди, диний таълим муассасаларида ишлаб, юртни ислоҳ қилишга бел боғлади. Шу билан бирга, Фотиҳ жомесида 60 йилдан ортиқ хизмат қилиб, ўзлигини йўқотаёзган халқни Исломга қайтаришда жуда катта меҳнат қилади. Муҳаммад Амин Туркияда минглаб шогирдлар етиштирди ва яқин издошлари билан биргаликда кўплаб диний асарларни араб тилидан турк тилига ўгириб, нашр қилдирди. Бир сўз билан айтганда, бу зот Туркияда исломий илмларнинг қайта уйғонишида энг катта хизмат қилган муҳим шахсиятлардан бири эди. У киши Зоҳид Кавсарийдан турли илмлар борасида олган таълими ва ижозалари орқали турк халқини ўз ўтмишига қайта боғлаб берган энг асосий олтин халқа бўлиб хизмат қилди.

У кишининг асосий устозлари қуйидагилардир:

‒ Фотиҳ жомеъси мударриси Муҳаммад Хусрав Афанди;

‒ Туркияда ўз даврида таълим ва фатвода энг катта олимларидан бири бўлган Алий Ҳайдар Афанди;

‒ Кўп китоб ўқиганидан «Икки оёғида юрадиган кутубхона» дея танилган Мустафо Лутфий Афанди;

‒ Усмонийлар давлатининг сўнги шайхулисломи Аллома Мустафо Сабрий;

‒ Муҳаммад Абдулваҳҳоб Буҳайрий ал-Мисрий;

‒ Замонамиз муҳаққиқларнинг пешвоси шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳалабий.

Марҳум олимимиз яна шайх Абдурраззоқ Ҳалабий, шайх Адиб Каллос, шайх Қарзовий, Муҳаммад Аввома ва бошқа олимлардан таълим учун ижоза олган.

Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари сон-саноқсиз десак, хато бўлмайди. Бугунги кундаги кўплаб диний ва сиёсий майдондаги фаоллар айнан у зотнинг шогирдлари ҳисобланади. У киши ўз ҳаёти мобайнида Ислом ақийдаси ва таълимини маҳкам тутиши, жаҳолатга, динсизликка қарши қатъий қарши туриши билан танилган эди.

Шайх Амин Сирож умрининг охиригача динга, илмга хизмат қилишдан чарчамади. Ёши тўқсонга етиб қолган бўлишига қарамай, ғайрат-шижоатда барчага ўрнак эди. Сўнги йилларда ҳам мадраса очиш, таълимни ислоҳ қилиш борасида жуда катта ишларни амалга оширди. Ҳукумат раҳбарларининг наздида ҳам у кишининг обрўси баланд бўлгани учун илмий-диний соҳалардаги ишларда кўпчилик бу жиҳатдан у кишига суянар эди. Кўплаб муҳим ишларни бевосита юқори лавозимдаги мутасаддилар орқали ҳал қилиб берар эди. Зеро, давлатнинг жуда кўп мутасаддилари у кишини ўзига устоз деб билади. Туркия давлати раҳбарлари ҳам шайхнинг зиёратларини қилиб, насиҳатларини, дуоларини олиб келишар эди.

Шайх Амин охирги ойларда бутун дунёда тарқаган тожсимон вирусга чалиниб, бир муддат бемор бўлиб ётди. Илм ва умматга хизматга тўла бу беҳад залворли ва шавқли ҳаёт куни кеча ўз ниҳосига етди. Туркиянинг бугунги воқеий шайхулисломи Муҳаммад Амин Сирож ҳижрий 1442 йил 7 ражаб, милодий 2021 йил 19 февраль жума куни оламдан ўтдилар. Давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам шайх Аминнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Аллоҳ таолодан улуғ устоз Муҳаммад Амин Сирожни Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз. Парвардигоримиз бу устозимизнинг жойларини Фирдавс жаннатидан айласин. Бу жудоликда мусибатга учраган барча азизларимизга чин юракдан таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ уммат учун хайри салафларга хайри халафлар берсин.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media









103news.com — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 103news.com.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.

Другие популярные новости дня сегодня


Новости 24/7 Все города России



Топ 10 новостей последнего часа



Rss.plus


Новости России







Rss.plus
Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России