Ари чаққанда биринчи ёрдам
Шифокор Нозима Ўринова:
Ари чақиши киши учун хавфли ҳолат. Лекин ўз вақтида қилинган ёрдам хавфнинг олдини олиши мумкин.
Ари чаққанда пайдо бўладиган аломатлар:
Ўткир, ёнаётган оғриқ (куйганга ўхшаб);
Чаққан жойда қизариш, шиш ва кучли қичишиш;
Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
Бош айланиши, бош оғриғи;
Тахикардия,
Биринчи ёрдам ва даволаш:
Биринчи ёрдам: Нишини сиқиб чиқариш ёки сўриб олиш (дастлабки 10 дақиқада фойдали);
чаққан жойга нашатир спирти ёки асептик боғлам қўйиш;
Совуқ нарса босиш (муз, намланган сочиқ);
аллергик реакциянинг олдини олиш учун аллергияга қарши препарат бериш.
Кўпроқ суюқлик ичиш.