Туркия камида 500 мингта янги уй қуриши керак — БМТ
Туркияда зилзилалардан кейин камида 500 мингта янги уй қурилиши керак. Бу ҳақда БМТ баёнотига таяниб Anadolu хабар берди.
БМТ экспертларининг қайд этишича, табиий офат оқибатида 1,5 миллион одам бошпанасиз қолган.
“Бу шуҳбасиз, Туркия тарихидаги энг йирик зилзилалардан бири ва мамлакат шу пайтгача дуч келган энг катта табиий офатдир”, дейди БМТнинг Туркия бўйича Тараққиёт дастури вакили Луиза Винтон.
Винтоннинг сўзларига кўра, Туркияни қайта тиклаш ишлари доирасида биринчи навбатда 116—210 миллион тонна вайрона қолдиқларини тозлаш керак.
“Таққослаш учун, Туркияда кўплаб қурбонларга олиб келган 1999 йилги зилзила оқибатида 13 миллион тонна вайрона қолдиқлари юзага келган”, дейди у.
Сурия шимоли-ғарбида эса 9 миллионга яқин одам жабрланган ва камида 6 минг киши ҳалок бўлган, мамлакатга халқаро гуманитар ёрдамни етказиш давом этмоқда.
Умумий ҳисобда 9 февраль куни Туркия чегарасини юк ортилган 227 та юк машинаси кесиб ўтган. Сурияга эса 100 тоннага яқин гуманитар ёрдамлар етказилган. Улар орасидан дори-дармонлар, анестезия воситалари, жарроҳлик ускуналари ўрин олган.