Белингиз оғриса, оёқни массаж қилинг
– Маълум бўлишича, умуртқа поғонасига таъсир этувчи нерв томирларини оёқ четидан топишингиз мумкин. Оғриқ юзага келганда ана шу нуқталар топилади ва улар массаж қилиниши керак.
Массаж техникаси.
1- Оёқдаги «умуртқа поғонаси»ни топинг. Оёқларини узатиб,, ерга ўтиринг. Исталган оёқни кўтаринг.
2- Бош бармоғингиз билан бу чизиқни товондан оёқ бармоғигача бўлган йўналишда массаж қилинг.
– Агар умуртқа поғонасида муаммолар бўлса, уларнинг аксариятига давони шу ердан топасиз. Улар оғриқли ва қаттиқ нуқталар сифатида сезилади. Уларни массаж қилиш орқали умуртқа поғонасига бевосита таъсир қилмайсиз. Бундан ҳам яхшироғига эришасиз: яъни кучланишни келтириб чиқарадиган асаб тугунларини бўшаштирасиз.
«Соғлом ҳаёт»