Соат бузилса, ташлаб юбориш мумкин, бу фожиа эмас, кўнгилсиз ҳодиса. Лекин оила бузилса-чи?
Оила бузилса икки ёшни яраштиришга ҳаракат қиламиз, ярашишнинг чораси қолмаса, бу оилани бузилган соат сингари ташлаб юбормаймиз, яъни жамиятдан суриб чиқармаймиз.
◦ Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ суд қарорлари ижросини таъминлаш жараёнида имкон қадар оилаларни тиклаш, яраштириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилган холда жорий йилнинг июль ойини 07 санасига қадар 3 нафар оила яраштирувига эришилди.
◦ Хусусан, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 24.08.2021 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор У.Х.дан ундирувчи Н.Х.нинг фойдасига бир нафар фарзандлари таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси А.Хайруллин томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида оила яраштириб қўйилиши таъминланди.