МДҲда рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш халқаро ташкилоти пайдо бўлади
МДҲ мамлакатлари экспертлари рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш бўйича келишувлар лойиҳаларини келишиб олди, деб хабар беради Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси.
МДҲ штаб-квартирасида бўлиб ўтган йиғилишда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Халқаро рус тили ташкилотини яратиш ташаббуси Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевга тегишли. Ўтган йилнинг октябр ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида МДҲ давлатлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шу билан бирга, ташкилот Консепсияси тасдиқланди.