Оқтошда 64 ёшли аёл шаршара яқинида йиқилиб тушди
Кеча, 14 июль куни соат 12:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани «Оқтош» МФЙ ҳудуди «Қорақия» тоғидаги шаршара яқинида дам олиш учун борган 64 ёшли аёл ўзининг эҳтиёцизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олганлиги ва шу сабабли юра олмаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига этиб борди. Қутқарувчилар томонидан аёл хавфсиз жойга олиб туширилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.
Айни вақтда аёлнинг умумий аҳволи яхши.