Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади
Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.
Тадқиқот Ҳиндистоннинг Деҳли ва Ченнай шаҳарларида ўтказилди. Бу ҳудудлар ҳавосида қон оқимига кириши мумкин бўлган микроскопик заррачалар миқдори ошган.
Олимлар етти йил давомида 12 минг эркак ва аёлдан иборат гуруҳни кузатди. Уларнинг қондаги қанд миқдори мунтазам текшириб турилган ва бу одамлар яшайдиган ҳудудларда ҳаво сифати назорат қилинган.
Натижалар шуни кўрсатдики, атиги бир ой ичида юқори даражадаги зарарли ҳаводан нафас олиш қондаги қанд миқдорини оширади ва бу жараённинг бир йил ёки ундан кўпроқ давом этиши диабетга олиб келиши мумкин.