Вашингтон Исроилнинг Ғазода кунига тўрт соатдан танаффус эълон қилиш қарорини олқишлади
Кирбига кўра, ўт отишнинг тўрт соатга тўхтатилиши Ғазо аҳолисига хавфсиз жойларга чиқиб кетиш ва гуманитар ёрдам етказиб беришга, шунингдек, гаровдагиларнинг озод қилинишига имконият яратади.
Оқ Уй расмийси ўт отишни тўлиқ тўхтатиш ҳозирда мақсадга мувофиқ эмаслигини, бу ҳолат фақат ҲАМАСга қўл келиши мумкинлигини айтди.
9 ноябрда ҲАМАС назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш бошланган 7 октябрдан бери 10812 киши ҳалок бўлгани ва уларнинг 4412 нафари бола эканини билдирди.
Исроилда эса 1400 киши ҳалок бўлган. ҲАМАС 240 нафардан кўпроқ кишини гаровга олган.