Зоминда қарздорларнинг трансформаторлари хатланди
Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими иш юритувидаги ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига қарздор 12 та тадбиркор ва фермер хўжаликларига тегишли трансформаторлар қарздорликлар эвазига хатланди.
Келгусида ушбу мулклар аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Мажбурий ижро бюроси электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.