Ўзбекистонда фуқароларни рухсатсиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Ўзбекистонда шахсларни уларнинг розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида шундай талаб илгари сурилган.
Адлия вазирлиги тайёрлаган лойиҳада чеклов чораси “шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи таъминланмагани” билан...