Тошкентда юзлаб мижозни алдаган автолизингчилар қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани суди машина олиб бериш ваъдаси билан 600 га яқин одамни чув туширган жиноий гуруҳга ҳукм ўқиди.
Kun.uz нашри суд ҳужжатларига таяниб ёзишича, судланувчилар “Ishonch Auto Leasing”, “Ishonch Leasing Car”, “Mega Avto Leasing”, “Mega Auto Leasing-Hamkor”, “Asr Auto Leasing”, “Asr Auto” каби МЧЖлар очиб, фуқароларга 5 млрд 240 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказишган.
Ўн уч нафар судланувчининг икки нафари аёл бўлиб, улардан бири – ҳисобчи...