Абдуқодир Ҳусанов журналистларга қисқача интервью берди (видео)
Абдуқодир бир оз ўйланиб туриб, «Йўқ-эй, қийин экан бу...» деб жавоб бериб, ўзини олиб қочди. Кейин журналистлар уни яна чақириб, бошқа савол беришди.
Абдуқодир жавоб сифатида «Ассалому алайкум, аввало, барчага. Тайёргарликлар яхши. Худо хоҳласа, ўйинга тайёрмиз. Қирғизистонни, иншоАллоҳ, ютамиз! Қўллаб-қувватлашингизни хоҳлаймиз. Сизлар билан осонроқ бўлади», деб айтиб, мақсадига ишонч билдирди.
Унинг юз ифодаси ва муносабати машғулотлар давомида ва интервьюда шунчаки шўхлик ва хурсандчилик билан бирга бўлганини кўрсатди.