Вояга етмаган шахслар манфаати алоҳида эътиборда
Жорий йил бошида Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувида вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 9 163 та жами 83,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар таъминоти учун 9,6 млрд. сўм алимент маблағлари ундириб берилган.
Шу билан бирга, алимент маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган қарздорларга нисбатан жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, бу борада жазо муқаррарлиги таъминланиб келинмоқда.