Temu маркетплейси Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Аввалроқ Ўзбекистонда Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20 мартдан бошлаб чекланиши ҳақида хабар берилганди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.