Ҳусанов сабаб Ўзбекистон Осиёнинг етакчи терма жамоаларини ортда қолдирди
Бу билан Ҳусановнинг аввалги 12 миллион евролик трансфер нархи салкам уч баробар юқорилади, яъни олдинги нархига 23 миллион евро қўшилди.
Ҳусанов трансфер нархининг бу қадар юқорига кўтарилиши натижасида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг бир нечта етакчи терма жамоаларини ортда қолдирди. Булар қаторида Қатар (23.13 млн), Австралия (23.75 млн) ва БАА (30.65 млн) терма жамоалари.
Ҳусановнинг янгиланган трансфер нархидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий қиймати 70 миллион еврога етди. Мазкур ўзгаришдан сўнг Ўзбекистон Осиёдаги энг қиммат терма жамоалар рўйхатининг 3-поғонасига мустаҳкам жойлашиб олди.