Вануатунинг "олтин" паспорти. Собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов ким?
Ўзбекистоннинг қудратли махсус хизматлари - собиқ МХХ генерали Рустам Иноятов номи яна трендда.
Дастлаб Иноятовнинг Вануату “олтин паспорти” олгани фош бўлди.
Унинг ортидан эса тармоқларда Иноятов гўёки вафот этганига доир постлар пайдо бўлди.
Расмийлар ҳар иккала хабарни ҳам изоҳлагани йўқ.
Аммо Иноятов Вануату паспортини олгани ҳақидаги хабарнинг кўп ўтмай маҳаллий нашрлардан олиб ташланиши унинг қудрати ва шахсига яна бир бор эътиборни қаратди.
Хўш, ўзбекистонликларни чорак аср...