“Рома” хўжайинлари “қовун” туширган ўйинчи бўйича якуний қарорга келди
Испаниядаги учрашувда римликлар ҳимоячиси Матс Хуммельс 11-дақиқадаёқ майдондан ҳайдалди. Аввалига тўпни рақибга олдириб қўйган тажрибали футболчи, хатосини тўғрилаш учун қўпол ўйнади ва қизил карточка билан жазоланди. Оқибатда 80 дақиқадан кўпроқ бир киши кам ўйнаган “Рома” мағлубиятини тан олди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Рома” мутасаддилари 36 ёшли Хуммельсни жамоада олиб қолмайдиган бўлди. Клуб немис футболчиси билан ҳамкорликни узайтирмайди.
Матс жорий мавсумда барча турнирларда 17 марта майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари битта гол ҳам уришга эришди. У мавсум якунлангач, Римни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.