Истеъфога чиқарилган Паулу Бентунинг ўрнига БАА терма жамоасини ким бошқаради?
55 ёшли мутахассис фаолияти давомида Саудия Арабистони терма жамоаси, "Ал Ҳилол", "Ал Айн", "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларида фаолият олиб борган. Айни пайтда "Шаржа" жамоаси устози ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичи "А" гуруҳида БАА терма жамоаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.