Honda’нинг P7 электрокроссовери буюртма учун очилди
Honda P7 спортга хос паст профилли дизайнга эга. Унинг ўлчамлари — 4750×1930×1625 мм, ғилдираклар ўқи орасидаги масофа — 2930 мм. Салонда эргономик, иситиладиган креслалар ва 1,85 кв.м майдонга эга ақлли панорамали том мавжуд.
Ускуналарга 16 динамикли Bose аудиосистемаси, Honda Sensing 360+ ёрдамчи тизими, Honda Connect 4.0 мультимедиа платформаси, смартфон ва овоз орқали бошқариш имкони киритилган.
Автомобил CATL томонидан ишлаб чиқарилган 90 кВт/соатли батарея билан жиҳозланган ва 650 км масофани таъминлайди. P7 орқа тортувчи ягона моторли ёки тўлиқ тортувчи икки моторли версияларда таклиф қилинади. Олд мотор — 150 кВт (350 Н·м), орқа мотор — 200 кВт (420 Н·м). 0 дан 100 км/соатгача разгон — 4,6 сония.