Тошкентлик ўқувчи қиз тиббиёт йўналишида 189 балл тўплади
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Баймакова Мадина тиббиёт йўналишида муддатидан аввал максимал 189 балл тўплашга муваффақ бўлди.
У миллий сертификат имтиҳонларида қуйидаги натижаларни қайд этди:
Биология — A
Кимё — A
Математика — B
Тарих — C+
Она тили — B
Мадина 2024 йил 1 мартга қадар биология ва кимё фанларидан миллий сертификат олган. Амалдаги қоидага кўра, агар номзод ушбу фанлардан 86 ёки ундан юқори балл олса, у 100% натижа сифатида ҳисобланади. Шу боис, мазкур икки фан тиббиёт йўналиши учун максимал баҳоланган.
Мадина Баймакованинг бу натижаси унинг тайёргарлиги, меҳнати ва илмий салоҳиятининг самараси сифатида эътироф этилмоқда.