U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани бошлайди
Биринчи рақиб – Таиланд
Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўзининг илк учрашувини Таиландга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да Тоиф шаҳридаги «Оказ» стадионида бўлиб ўтади.
Гуруҳимиз таркиби
Ўзбекистон терма жамоаси A гуруҳида иштирок этмоқда. Гуруҳдаги рақиблар қуйидагилар:
- Саудия Арабистони
- Ўзбекистон
- Таиланд
- Хитой
Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш
Ушбу мусобақа нафақат Осиё чемпионлигини қўлга киритиш, балки Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини ҳам беради. Чорак финалга чиққан ҳар бир жамоа ЖЧ-2025да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун бу мусобақа муҳим аҳамият касб этади. Йигитларимизга омад тилаб қоламиз!