Ўзбекистонда илк тарвузлар пиша бошлади
Фермер Солих Жуманазаровнинг айтишича, ҳосил фақат тажриба тариқасида етиштирилган бўлиб, ҳажми катта эмас. Асосий ҳосил ҳали пишмаган ва унинг бозорга чиқишига тахминан 15 кун вақт керак бўлади.
Маълумотларга кўра, тарвузлар жорий йилда илгарига нисбатан тез пишган. Илгариги рекорд 17 апрелга тўғри келган эди. Жорий мавсумда Кўкдала туманида 20 минг гектардан зиёд майдонга тарвуз экилади.