“Бу жуда яхши ҳолат” — Трамп божлар ҳақида
Трамп журналистлар билан Air Force One бортида суҳбатлашар экан, божлар масаласини ижобий баҳолади:
– Божлар масаласида барчаси жуда яхши. Инфляция пасайяпти, америкаликларда кўпроқ пул бор, давлатнинг ҳам маблағи кўпайган. Охирги ҳафталарда кунига 2–3 миллиард доллар оляпмиз, – деди у.
Президентнинг таъкидлашича, янги иқтисодий сиёсат инфляцияга қарши кураш ва давлат бюджети учун самарали йўл бўлаётганини кўрсатмоқда.
Божлар асосан Хитой, Европа ва бошқа йирик импорт бозорларидан келаётган товарларга қўлланилади.