Самарқандлик қидирувдаги қарздор Фарғонадан топилди
Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида олинган маълумотларга асосан қарздор М.Ш. Фарғона вилоятида эканлиги аниқланган.
Қарздор Бюронинг Фарғона вилоят ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Самарқандга келтирилган ва Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хозирда 14 миллион сўм алимент пуллари ундирувчига ундириб берилган. Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.