Ёзёвонда солиқ қарздорликлари ундирилмоқда
Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини қасддан тўламасдан келишмоқда. Бу эса, ўз навбатида солиқларни мажбурий тартибда ундиришга олиб келмоқда.
Бюронинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини жадаллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун, туманда фаолият кўрсатиб келаётган “А.Б.М” фермер хўжалигидан 176 млн сўм, “Б-Й” фермер хўжалигидан 100 млн сўм солиқ қарздорликларини мол-мулкларини хатлаш жараёнида ундирилди.
Бундан ташқари қарздор “M.E.N" МЧЖ га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинаси солиқдан бўлган қарздорлиги учун хатланди.
Ҳозирда хатланган “Lacetti” русумли автомашинани электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.