Карлсен тарих яратди: 9та ўйин — 9та ғалаба!
Жами 225 000 евро мукофот жамғармасига эга бўлган мусобақа шахмат оламида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Карлсен — 9та ўйин, 9та ғалаба, 0 хато
Норвегиялик шахмат юлдузи Магнус Карлсен барча рақибларини енгиб, турнирда мукаммал 9дан 9 натижа қайд этди. У сўнгги тургача етакчиликни сақлаб келди ва ҳал қилувчи учрашувда Германиянинг Винсент Кеймерини мағлубиятга учратиб, чемпионликни мустаҳкамлади.
Карлсен бу ғалаба орқали:
- 60 000 евро мукофот пули;
- 25 та рейтинг очкоси;
- ва тарихий даражада — 3191 перформанс кўрсаткичини қўлга киритди.
Бу — классик шахмат тарихидаги энг юқори кўрсаткич, ҳатто “анъанавий” деб ҳисобланган гранд турнирларда ҳам бундай натижа қайд этилмаган эди.
Жавоҳир Синдаров — 6.5 очко, 22-ўрин
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Синдаров сўнгги турда ғалаба қозонди ва жами 6.5 очко билан 22-ўринни эгаллади. Бу катта рақобатли турнирда яхши натижа ҳисобланади.
Сиз нима деб ўйлайсиз — Магнус Карлсен шахмат тарихидаги энг буюк шахматчилардан бири сифатида ҳозирнинг ўзида тан олинади десак, муболаға бўладими? Жавоҳир Синдаровнинг иштирокини қандай баҳолайсиз?