Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюрди
Шунингдек, биргаликда «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар.
Олий мартабали меҳмон ўзбек халқининг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.