Ўзбекистонда педагоглар учун сиртқи таълим бекор қилинади
Маълумотларга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида педагогларни фақат кундузги ва кечки шаклда ўқитиш ташкил этилади. Сирғи таълим шакли бўйича қабул тўхтатилади.
Педагогик таълим соҳасида хусусий таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти фақат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хулосаси асосида лицензияланади.
Янги ўқув йилидан бошлаб халқаро таълим дастурлари амалга ошириладиган йўналишлар бўйича профессор-ўқитувчилар танлови жорий қилинади ва чет эл мутахассислари жалб этилади.
Шунингдек, махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш тизимини ривожлантириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура йўналиши очилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги педагогика техникумларида халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.