Google Pixel 10 дисплейлари кўз учун қулайроқ бўлади
Ҳозирги Pixel 8 Pro моделида ШИМ частотаси 240 Гц бўлиб, бу рақобатчиларга нисбатан паст ҳисобланади. Масалан, Honor 200 смартфонида бу кўрсаткич 4320 Гцга етади. Google янги моделларда бу муаммони ҳал қилиш учун аппарат ва дастурий ўзгаришлар устида иш олиб бормоқда.
Янги дисплейлар нафақат юқори ШИМ частотасига, балки юқори ярқинлик ва "намликни таниш" функциясига ҳам эга бўлиши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар Pixel 10 смартфонларини кўзга сезгир фойдаланувчилар учун янада қулай қилади.